«Бавария» ҳимоячиси Бенжамен Паварда коронавирус аниқланди, деб хабар беради Sky Sports Germany.
Таъкидланишича, франциялик футболчига вирус жамоадоши Томас Мюллердан юққан. Мюллерда ўтган ҳафтада COVID аниқланганди.
Шу тариқа Павар Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Лацио» билан дастлабки баҳсни ўтказиб юборади.