O'zbek Ўзбекча
Жанлука Ди Марцио: «Шомуродовнинг нархи - 15 миллион евро. Унга «Юве» қизиққани рост, ёзда «Боруссия» ёки «Севилья» эътиборига тушиши мумкин»
Чоршанба, 17 Феврал
6882

«Матч»ТВ шарҳловчиси Нобель Арустамян «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида Италиядан тайёрлаган репортажи давомида италиялик таниқли инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марцио билан суҳбатлашиб, ўзбекистонлик форварднинг ҳозирги трансфер нархи ва унга қизиқаётган клублар ҳақида сўради.

– «Женоа» Шомуродовни 7 ёки 8 миллион еврога сотиб олди. Унинг Италия трансфер бозоридаги ҳозирги нархи қанча?
– 15 миллион евро. Агарда «Женоа» ўйинчини ҳозироқ сотса, улар 15 миллион евро фойда қилишарди. 

Билишимча, қайсидир клублар Шомуродовнинг трансфер нархига қизиқиб, «Женоа»га алоқага чиққан ва улар ўйинчини 15 миллион евро нархлаган. Элдорнинг нархи ярим йилда икки баробарга ошди.

– Ақлдан озиш мумкин.

– Айтайлик, Пионтекнинг трансферидан янада кўпроқ ишлаб олишганди. У 4,5 миллион еврога «Женоа»га келган, ярим йилдан кейин эса «Милан» уни 35 миллион еврога сотиб олганди. Италияда яхши футболчилар учун 20-30 миллион евро сарфлаш одатга айланиб бўлди.

– «Юве» унга қизиққанми?
– Ҳа, «Юве» қизиққан. Шомуродов иқтидорли футболчиларни тарбиялашни яхши кўрадиган «Боруссия» Дортмунд, «Севилья» каби жамоалар учун ёзги трансфер ойнасида энг қизиқ номзодлардан бирига айланиши мумкин. У шундай ўйинчи», - дейди Sky Sports Italia журналисти Ди Марцио.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар