O'zbek Ўзбекча
Элдор Шомуродов: «Италияда Ўзбекистон деганда футбол эмас, кўпроқ Самарқанд ва Бухоро ҳақида сўрашади»
Чоршанба, 17 Феврал
9131

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов россиялик таниқли инсайдер ва шарҳловчи Нобель Арустамян билан суҳбатда Италияда Ўзбекистон ҳақида нималарни билишлари ва энг катта орзуси ҳақида гапирди.

«Қачон жаҳон чемпионатига чиқамиз? Қатар-2022 мундиалида қатнашишга жудаям умид қилаяпман. Бу турнирда иштирок этиш учун бутун жамоамиз билан ҳаракат қиляпмиз. Ўзбекистон миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш энг катта орзум саналади.

Бу ерда Ўзбекистон ҳақида сўрашадими? Ҳа, жамоадаги йигитлар ҳам сўраб туришади. У ерда футбол қандайлиги ҳақида сўрашганди. Италияда мамлакатимиз ҳақида кўпроқ Самарқанд, Бухорони билишади. Ўзбекистон ҳақида гапира бошласам, дарҳол «Оо Самарқанд, Бухоро» дея гапириб кетишади. Кўпчилик мамлакатимиз ҳақида маълумотга эга», - дейди Элдор Шомуродов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар