O'zbek Ўзбекча
Алаба мавсум якунида «Бавария»ни тарк этишини эълон қилди
Сешанба, 16 Феврал
3286

«Бавария» ҳимоячиси Давид Алаба клубни тарк этишини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Мавсум якунида «Бавария»ни тарк этишга қарор қилдим. Янги чақирувни истадим. Бу қарорга келиш осон бўлмади. Ҳар ҳолда «Бавария»да 13 йил фаолият ўтказдим. Бу жамоа мен учун қадрли бўлиб қолади», - дейди Алаба матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Давид жорий мавсумда Бундеслигада 20 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, австриялик 28 ёшли ҳимоячига «Реал», «Челси», «Арсенал» клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар