O'zbek Ўзбекча
«Бавария» Упамекано билан шартнома имзоланганини эълон қилди
Якшанба, 14 Феврал
1994

«Лейпциг» ҳимоячиси Дайо Упамекано янги мавсумдан фаолиятини «Бавария»да давом эттирадиган бўлди. Мюнхен клуби расмий сайти Дайо Упамекано билан 2026 йилнинг 1 июль кунига қадар шартнома имзоланганини эълон қилди. Франциялик футболчи 1 июль куни «Бавария» сафига бориб қўшилади.

«Дайо Упамекано жамоамиз сафига ўтганидан хурсандмиз. У яқин йиллар давомида жамоамизнинг энг муҳим устунларидан бири бўлишига ишонамиз», - дея клуб спорт директори сўзларини келтирмоқда «Бавария» расмий сайти.

Аввалроқ, Мюнхен клуби Дайо Упамекано учун унинг шартномасида кўрсатилган 42 миллион евро миқдоридаги трансфер пулини тўлаши хабар қилинганди. Ҳимоячига «Бавария»дан ташқари «Ливерпуль», «Челси» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар