O'zbek Ўзбекча
Нагельсманн Упамеканонинг «Бавария»га ўтаётгани ҳақида: «Тасдиқлай олмайман»
Шанба, 13 Феврал
1210

«РБ Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоа ҳимоячиси Дайо Упамеканони «Бавария»га ўтаётгани ҳақида гапирган Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салихамиджични танқид қилди. 

«Буни тасдиқлай олмайман. Бор эътиборим бўлажак ўйинларимизга қаратилган. Упамеканонинг «Бавария»га ўтгани ҳақида ҳали эшитганим йўқ. Ўйинлар олдидан фақат баҳс ҳақида ўйлайман. «Бавария» ўйинимиз бошланиши арафасида шундай баёнотлар бераётган экан, жавобгарлик уларда. Мен муҳим ўйинлар олдидан бундай қилмаган бўлардим. 

Дайонинг шартномаси бўйича ҳозирги вазиятида ҳаммаси клуб эмас, унинг ўзига боғлиқ. Бу мени ташвишлантирмайди, чунки бу ҳам футболнинг бир қисми. Олдиндан шундай бўлган, кейин ҳам шундай бўлса керак», - дея Нагельсманнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, жума куни «Бавария» клуби Упамекано билан 5 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, франциялик ҳимоячи жорий мавсумда «Лейпциг» сафида Бундеслигада 19 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар