O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Женоа» Туринда дуранг қайд этди, Шомуродов 45 дақиқа тўп сурди
Шанба, 13 Феврал
10510

Италия А Серияси 22-тури доирасида «Женоа» Туринда «Торино» меҳмони бўлди.

Учрашувда кучлар тенг келиб, ҳисоб очилмади – 0:0. Ўтган ўйинни ўтказиб юборган Элдор Шомуродов бу сафар 2-бўлимда майдонга тушиб, майдонда 45 дақиқа ҳаракат қилди.

Ушбу дурангдан кейин «Женоа» 25 очко билан 11-ўринга кўтарилди. «Торино» эса 17 очко билан 17-ўринда қолди.

А Серия. 22-тур
Торино – Женоа 0:0

Торино – Сиригу, Синго, Иццо, Нкулу, Ансальди (Мурру, 79), Мандрагора, Лукич (Базелли, 71), Ринкон (Линетти, 79), Бремер, Белотти, Дзадза (Верди, 71).
Женоа – Перин, Чиборра, Масьелло, Кришито (Гольданига, 18), Дзаппакоста, Зайц, Радованович, Стротман, Ровелла, Пандев (Элдор Шомуродов, 46), Дестро (Пьяца, 77).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар