O'zbek Ўзбекча
Элдор Шомуродов машғулотларга қайтди. У Туриндаги ўйинда «Женоа»га ёрдам бера олади
Жума, 12 Феврал
7217

«Женоа» клуби бош мураббийи Давиде Баллардини Италия А Серияси 22-тури доирасидаги «Торино»га қарши ўйин олдидан таркибдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, «Наполи» билан ўйин олдидан оёқ мушакларидаги оғриқ ва пай чўзилгани тахмини билан майдонга туша олмаган жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов яна «Женоа» машғулотларига қайтган. У сўнгги кунларда барча футболчилар қаторида «Торино» билан ўйинга тайёргарлик кўрган. Шунингдек, клубнинг хорватиялик форварди Марко Пьяца ҳам сафга қайтган. Бу футболчилар Туриндаги ўйинда генуяликларга ёрдам бериши мумкин.

Клуб матбуот хизмати, ўйин олдидан жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Унга кўра, Шомуродов ҳам таркибдан жой олган.

Маълумот учун, А Серия 22-тури доирасидаги «Торино» - «Женоа» баҳси 13 февраль, шанба куни соат 19:00да бошланади. Генуя клуби А Сериянинг сўнгги 5 ўйинида 4 ғалаба ва бир дуранг қайд этиб, турнир жадвалида 24 очко билан 12-ўринга чиқиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар