O'zbek Ўзбекча
Неймар «Барселона»га қарши ўйин арафасида жароҳат олди
Пайшанба, 11 Феврал
4744

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция Кубоги 1/32 финалидан ўрин олган «Кан»га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олди. 

Бразилиялик футболчи 60-дақиқада чап оёқ мушакларини шикастлаб олди ва ўрнини Килиан Мбаппега бўшатиб берди. Ҳужумчи дарҳол кийиниш хонаси томон йўл олди. Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги ҳозирча номаълум.

Таъкидлаш керакки, бу баҳсда Неймар илк бор Париж клуби сардори сифатида майдонга тушди.

«ПСЖ» яқин орада Франция чемпионати доирасида «Ницца» (13 февраль) ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Барселона»га (16 февраль) қарши ўйинларни ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар