O'zbek Ўзбекча
Шомуродовнинг агенти «Ювентус» Элдорга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Чоршанба, 10 Феврал
21502

Элдор Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко «Ювентус»нинг «Женоа» ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

Россиялик футбол агенти Football Italia нашри билан суҳбатда ўзбекистонлик ҳужумчи борасида «Ювентус» унга алоқага чиқмаганини билдирди.

«Албатта, «Ювентус»дек клубнинг Шомуродовга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларни ўқиш ёқимли. Аммо Турин клуби мижозимиз бўлган ҳужумчи масаласида менга алоқага чиққани йўқ. Бу масала фақатгина икки клуб раҳбарияти ўртасида муҳокама қилинган бўлиши мумкин. 

Шунга қарамай, айтишим мумкинки Элдор Генуяда жуда ҳам бахтли. У жамоага қийин даврда келиб қўшилган бўлса-да, ҳозирда «Женоа»даги фаолиятидан мамнун», - дейди Герман Ткаченко Football Italia билан суҳбатда. 

TuttoSport нашри январь ойида «Ювентус» ёзда Альваро Моратани «Атлетико»га қайтармоқчи экани, унинг ўрнига эса Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатганди.

Маълумот учун, 25 ёшли ҳужумчи А Серия жорий мавсумида 14 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар