O'zbek Ўзбекча
«Навбаҳор»нинг Туркиядаги иккинчи ўртоқлик ўйини жанжал туфайли якунига етмай қолди
Чоршанба, 10 Феврал
8651

Ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини Қозоғистон Премьер-лигаси вакили «Оқжетпес» (Кўкчатой) жамоаси билан ўтказди.

Белек шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда «лочинлар» қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди: 

Раҳим Давронов, Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Никола Тасич, Эҳсони Паншанбе, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Сардор Теляков, Аббос Ғуломов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Фарҳод Мираҳматов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, беллашув охирига етмай қолди. Ўйиннинг 83-дақиқасида ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келди. Ушбу ҳолатнинг жанжалга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида ҳакам ўйинни муддатидан аввал тўхтатишга қарор қилди. Бу вақтга келиб наманганликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётганди.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» йиғиндаги дастлабки баҳсда Қозоғистоннинг бошқа бир жамоаси «Ордабаси»га (1:2) мағлуб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар