O'zbek Ўзбекча
Элдор Шомуродовнинг «Наполи»га қарши ўйинда майдонга тушмагани сабаби маълум бўлди
Душанба, 08 Феврал
34918

Элдор Шомуродовнинг Италия А Серияси 21-тури доирасидаги «Женоа» - «Наполи» (2:1) баҳсида майдонга тушмагани сабаби маълум бўлди.

Клуб бош мураббийи Давиде Баллардинининг «Наполи»га қарши ўйиндан кейин маълум қилишича, ўзбекистонлик форвард машғулотларда оёғидан кичик жароҳат олгани сабабли «Наполи»га қарши ўйинда майдонга туширилмаган. Элдорнинг оёқ мушаклари чўзилиб шикастлангани боис у ўйинга тайёрланишга улгурмаган. Fantacalcio.it сайтининг ёзишича, Шомуродов навбатдаги тур баҳсига қадар сафга қайтиши кутилмоқда. 

«Женоа» жамоаси таркибда Шомуродов йўқлигига қарамай, унинг ўрнига асосий таркибга тушган Горан Пандевнинг дубли эвазига «Наполи»ни мағлуб этиб, А Сериядаги сўнгги 5 ўйинда 4та ғалаба ва битта дуранг қайд этган ҳолда 24 очко билан 12-поғонага кўтарилиб олди. 

Маълумот учун, «Женоа» навбатдаги баҳсда Туринда «Торино» меҳмони бўлади. Ўйин 13 февраль куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар