O'zbek Ўзбекча
«Бунёдкор» ўртоқлик ўйинида «Машъал»ни мағлуб этди. Жасур Жалолиддинов майдонга тушди
Душанба, 08 Феврал
2654

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» ўз майдонида «Машъал»га қарши назорат учрашуви ўтказди.

Тошкентда ўтказилган ўйинда Шаҳбоз Эркинов ва Суннатилла Абдуллажоновнинг голларига муборакликлар сафидан африкалик легионер Самуэль Онониву битта гол билан жавоб қайтарди – 2:1.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда Жасур Жалолиддинов собиқ жамоаси таркибида майдонга тушди. Хориж клубига ўтиши кутилаётган Жалолиддинов ҳозирча «Бунёдкор» сафида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«Бунёдкор» - «Машъал» - 2:1
Голлар
: Шаҳбоз Эркинов, 41 - 1:0. Суннатилла Абдуллажонов, 45 - 2:0. Самуэль Онониву, 82 - 2:1.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдуллла Абдуллаев, Диёр Раҳимқулов, Улуғбек Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Санжар Рашидов, Фаррух Икромов, Одилжон Абдураҳмонов, Хуршид Ғиёсов, Иброҳим Томива.
Захирадан майдонга тушганлар: Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Бобурбек Фарҳодов, Ғайрат Азизхўжаев, Иброҳим Турғунбоев, Бек Абдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Валерий Акопов.
«Машъал»: Достон Тўхтабоев, Сирожиддин Аллаев, Жаъфар Исмоилов, Зафарбек Акрамов, Сардор Абдураимов, Сирож Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Самуэль Онониву, Ҳумоюн Муртозаев, Зоир Турсинов, Ифиани Ифиани.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар