Суперлига янги мавсумига Туркияда ҳозирлик кўраётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу сафарги баҳсда «темирйўлчилар»га Украина Премьер-лигаси аутсайдери «Днепр-1» клуби рақиблик қилди. Учрашувда Санжар Қодирқулов, Садриддин Абдуллаев ва Диёр Туроповнинг голлари Секейра шогирдларига йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди – 3:0.
Ўртоқлик учрашуви. Туркия.
7 февраль (якшанба)
«Локомотив» - «Днепр-1» (Украина) - 3:0
Голлар: Санжар Қодирқулов 46, Садриддин Абдуллаев 63, Диёр Туропов, 86.
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Қобилов, Диего Барданка, Хуршид Мухторов, Кахи Махарадзе, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов, Санжар Қодирқулов, Азизбек Аманов, Темурхўжа Абдухолиқов.