O'zbek Ўзбекча
«Спартак» ўртоқлик ўйинида «Шахтёр»ни мағлуб этди. Ўрунов ва Убайдуллаев майдонга тушди
Шанба, 06 Феврал
4076

Москванинг «Спартак» жамоаси Дубайда Беларуснинг «Шахтёр» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

«Жебел Али» спорт аренасида ўтган баҳсда Москва клуби Солигорск жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ушбу баҳсда Россия клуби сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов 90 дақиқа тўп сурган бўлса, Беларусь чемпиони сафида ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев 86-дақиқада майдонга тушди. 

БАА. Дубай.
Ўртоқлик учрашуви. 6 февраль
«Спартак» (Россия) - «Шахтёр» (Беларусь) - 2:1
Голлар
: Айртон (76), Соболев (80) - Филипенко (26).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар