O'zbek Ўзбекча
Сон Ҳён Мин – Осиёнинг сўнгги ўнйилликдаги энг яхши футболчиси
Жума, 05 Феврал
2031

Футбол халқаро статистикаси ва тарихи (IFFHS) Осиёнинг сўнгги ўнйилликдаги энг яхши футболчиларини эълон қилди. 

Ташкилот якуний учлик рейтингини аниқлашда Осиё мамлакатларининг 2011-2020 йиллар давомидаги энг яхши футболчиларининг натижаларини ҳисобга олган. 

IFFHS талқинига кўра, Осиёнинг сўнгги декадасидаги энг яхши футболчиси дея «Тоттенҳэм» ва Жанубий Корея миллий жамоаси ҳужумчиси Сон Ҳён Мин танланган. 

Иккинчи ўриндан «Милан» ва Япония миллий жамоаси собиқ футболчиси Кейсуке Ҳонда жой олган бўлса, 3-поғонадан «Ал Ҳилол» ва Саудия Арабистони миллий жамоаси вингери Салим Ад-Довсари ўрин олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар