O'zbek Ўзбекча
«Шомуродов мени ҳайратлантирди». «Женоа» сардори Элдорни мақтади
Жума, 05 Феврал
20881

«Зенит» собиқ ҳимоячиси, ҳозирда «Женоа» клуби сардори бўлган Доменико Кришито «Матч» ТВ билан суҳбатда Элдор Шомуродовни мақтади.

«Элдор Шомуродов? Унга фақат балли, дейиш мумкин! У бошида жуда ҳам тортинчоқ йигитдек кўринди, аммо тезда майдонда абжирлигини кўрсата олди ва асосий таркибдан жой олди.  Шомуродов мени ижобий жиҳатдан ҳайратлантирди – ўйин жиҳатдан ҳам, майдон ташқарисида ҳам. У жуда кучли ва жамоа учун ҳам фойдали ўйинчи. Эътибор берсангиз, Элдор ҳужумчи бўлишига қарамай, ҳеч бир курашдан қочмайди, майдонда ҳам катта ҳажмдаги ишларни бажаради. Италияга келганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, у аллақачон итальян тилида оз-моз гапираяпти. Браво!», - дейди италиялик ҳимоячи Доменико Кришито.

Маълумот учун, Шомуродов 2020 йилда «Ростов»дан «Женоа»га 7,5 миллион евро эвазига ўтиб, А Серия 15 ўйинида 2та гол ва 2та узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар