O'zbek Ўзбекча
«Машъал» дарвозабони «Навбаҳор»га трансфер қилинди
Пайшанба, 04 Феврал
3004

Муборакнинг «Машъал» жамоаси дарвозабони Раҳимжон Давронов жамоа билан дўстона хайрлашди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Раҳимжон Давронов Наманганнинг «Навбаҳор» клубига трансфер қилинди. Трансфер маблағи ва шартнома шартлари маълум қилинмаган. 

«Машъал» академияси тарбияланувчиси, Осиё чемпиони, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси бунга қадар «Бухоро» ҳамда «Машъал» клубларида тўп сурган. Давронов Суперлигада 41та учрашувда майдонга тушиб, 3513 дақиқа ҳаракат қилган.

«Тажрибали посбонимизга «Машъал» учун қилган хизматлари ва жамоа шарафини чин дилдан ҳимоя этгани учун унга «Машъал» футбол клуби ўз миннатдорчилигини билдириб, кейинги фаолиятига омад ва муваффақият тилаб қолади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Наманган клуби ҳозирда Туркияда машғулотлар ўтказмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар