O'zbek Ўзбекча
«Женоа» ҳужумчиси Дестро А Сериянинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Чоршанба, 03 Феврал
3890

Италия А Серияси футболчилар ассоциацияси расмий твиттери январь ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Женоа» форварди Маттиа Дестро А Сериянинг якунланган ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ой лауреати А, B, С Серия жамоалари сардорлари ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра аниқланган. 

Маълумот учун, 29 ёшли италиялик ҳужумчи А Серия жорий мавсумида 16 ўйинда 9та гол муаллифига айланди. Шундан 5таси январь ойида киритилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар