O'zbek Ўзбекча
Ўртоқлик учрашуви. «Пахтакор» «Спартак» билан ўйинда аламли мағлубиятга учради
Шанба, 30 Январ
8721

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» Дубайда Москванинг «Спартак» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда Москва клуби сафидаги ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов жароҳати сабабли майдонга туша олмади.

Ўйинда ҳисоб «Пахтакор» футболчилари томонидан очилди. Эркиновга нисбатан жарима майдони ичида ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пенальтини Драган Черан голга айлантирди – 1:0.

30-дақиқада москваликлар яримҳимоячиси Крал чамаси 25 метрлардан Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

87-дақиқага келиб «Пахтакор» дурангни ҳам қўлдан чиқарди. Роман Зобнин Россия клубининг ғалаба голига муаллифлик қилди – 1:2.

Ўртоқлик учрашуви. Дубай.
«Пахтакор» - «Спартак» (Москва) – 1:2
Бош ҳакам
: Душан Дмитриевич (Сербия).
Голлар: Драган Черан 7 пенальтидан – Крал 30, Зобнин 87.
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Анзур Исмоилов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Одил Ҳамробеков, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Драган Черан, Азизбек Турғунбоев, Эрен Дердийўқ.
Захирадан майдонга тушганлар: Cанжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Аброрбек Исмоилов, Аъзамов, Комилов, Собирхўжаев, Ҳамробеков, Розиев, Темиров, Эркинов, Йўлдошев.
«Спартак»:  Максименко, Жиго, Жикия, Айртон, Ешенко, Хендрикс, Крал, Игнатьев, Бакаев, Педро Роча, Понсе.
«Спартак» (2-бўлимда): Селихов, Кутепов, Маслов, Гапонов, Мозес, Маркитесов, Зобнин, Умаров, Ларссон, Соболев, Педро Роша. 
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» аввалги ўйинда Россиянинг «Зенит» клубига йирик – 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар