O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» «Женоа» яримҳимоячиси билан шартнома имзолаб, икки футболчисини Генуя клубига трансфер қилди
Жума, 29 Январ
19199

«Женоа» клуби яримҳимоячиси Николо Ровелла «Ювентус» билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайтида келтирилишича, Турин клуби «Женоа»га 19 ёшли яримҳимоячи учун 18 миллион евро трансфер пули ўтказади. Ровелла «Юве»да муваффақиятли тўп сурса, генуяликлар қўшимча бонусларга эга бўлишади. 

Никола «Ювентус» билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган бўлса-да, мавсум якунигача генуяликлар сафида ижара асосида қоладиган бўлди.

Келишувга кўра, «Ювентус»нинг икки футболчиси – 19 ёшли Элиа Петрелла ва 20 ёшли Маноло Портанова «Женоа»га ўтади. Генуя клуби Элиа учун «Юве»га 8 миллион евро, Маноло учун эса 10 миллион евро тўлайди. 

Қайд этилишича, клублар трансфер тўловларини яқин уч йил ичида бўлиб беришлари белгиланган.

Маълумот учун, Ровелла жорий мавсумда А Серияда 11 ўйинда майдонга тушган.

Аввалроқ, «Ювентус» «Женоа» форварди Элдор Шомуродовни кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар