O'zbek Ўзбекча
«Локомотив» ва «Қизилқум» клуби Туркияга жўнаб кетди
Пайшанба, 28 Январ
2255

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Локомотив» ва «Қизилқум» жамоалари бугун, 28 январь куни чартер рейс билан Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишди.

«Локомотив» матбуот хизматининг ёзишича, клубининг ушбу йиғинда қатнашадиган делегация тўлиқ таркиби шундай кўриниш олган:
Дарвозабонлар - Абдумавлон Абдулжалилов, Шохрух Исоқов, Жавоҳир Илёсов.
Ҳимоячилар - Бобуржон Асқаров, Исломжон Қобилов, Дилшоджон Комилов, Жалолиддин Жумабоев, Диего Барданка (Испания), Хуршид Мухторов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Фаррухжон Иброҳимов.
Ярим ҳимоячилар - Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Жавоҳир Алижонов, Азиз Амонов, Санжар Қодирқулов, Иброҳим Ғанихонов, Авазбек Ўлмасалиев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов, Диёржон Туропов.
Ҳужумчилар - Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.
Бош мураббий - Микаел Секейра (Португалия).
Бош мураббий таржимони - Абдумажид Нурмуҳаммедов.
Дарвозабонлар мураббийи - Даниел Чабрера (Испания).
Таҳлилчи - Вард Шуеиби (Аргентина).
Мураббийлар - Андрей Микляев, Денис Коростиченко.
Маъмурлар - Улуғбек Усмонхўжаев, Бегзод Арсланов.
Шифокорлар штаби - Аброр Пирриев, Абдураҳим Саримсоқов, Гурген Исраелян, Александр Волошин.
Матбуот котиблари - Хайрулла Холиқов, Евдоким Раимов.
Оператор - Равшан Акбаров.

Ҳамид Актамов бошқарувидаги Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ҳам тўлиқ таркибда Анталияга учиб кетган. Клублар хорижда икки ҳафталик йиғин ўтказишни режалаштирган. Йиғин давомида бир қатор назорат баҳслари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, «Локо» Суперлига 2020 йилги мавсумида 9-ўринни эгаллаган бўлса, «Қизилқум» 11-ўринни олиб лигада қолиш вазифасини бажарганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар