O'zbek Ўзбекча
«Севилья» Алехандро Гомес трансферини эълон қилди
Чоршанба, 27 Январ
1874

«Аталанта» яримҳимоячиси Алехандро «Папу» Гомес «Севилья»га ўтди. 

Андалусия клуби аргентиналик 32 ёшли футболчи билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «Севилья» яримҳимоячи учун 5,5 млн евро тўлаган. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 8,5 млнга етиши ҳам мумкин. Футболчи янги жамоасида солиқлардан ташқари йилига 3 млн евро маош олади.

Гомес бу мавсумда А Серияда 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. У декабрь ойида бергамоликлар устози Жан-Пьеро Гасперини билан зиддиятга борган ва ўшандан кейин майдонга туширилмаганди.

Ўхшаш янгиликлар