O'zbek Ўзбекча
Рамос ва Васкес «Реал» билан музокарани тўхтатди
Чоршанба, 27 Январ
11687

«Реал» клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Серхио Рамос ва яримҳимоячи Лукас Васкес билан янги шартнома борасида келиша олмади, дея ёзмоқда Marca.

Манбанинг хабар беришича, «қироллик клуби» молиявий муаммолар туфайли футболчиларнинг талабига рози бўлмагач, томонлар шартномани узайтириш масаласидаги музокараларни тўхтатиб қўйган. Рамос ва Васкеснинг жамоа билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Аввалроқ, Рамос «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Париж клуби испаниялик 34 ёшли ҳимоячига икки йиллик шартнома таклиф қилган. Васкес ҳам ушбу ойдан янги клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар