Тошкентнинг «Локомотив» клуби Диего Барданка Флоресни ўз сафига қўшиб олди.
27 ёшли ҳимоячи Испаниянинг «Депортиво» клуби тарбияланувчиси саналади. Шунингдек, у фаолияти давомида «Вальядолид», «Рекреативо» ва «Леванте» каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилган.
Барданка ўтган мавсумни Словениянинг «Горица» клубида ўтказиб, 7та ўйинда майдонга тушган.