O'zbek Ўзбекча
Куман «Барса»нинг қарзлари ҳақида: «Клубга ёрдам бўлиши учун маошларимиз қисқаришига рози бўлгандик»
Чоршанба, 27 Январ
4096

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман клубдаги молиявий муаммолар ҳақида гапирди. 

«Коронавирус туфайли клублар молиявий йўқотишларга учрамоқда. «Барселона» ҳам нафақат томошабинлар йўқлигидан, сайёҳлар келмаётганидан ҳам зарар кўрмоқда. Битта биз эмас, барча клублар молиявий қийинчиликларга учрамоқда. Маблағ муаммоси ҳамма клубларда бор.

Бундай вазият профессинал футболчига қандайдир таъсир кўрсатади, деб ўйламайман. Биз клубга ёрдам бўлиши учун маошларимиз қисқаришига рози бўлдик.

Маошлар тўланмаяпти? Бу қанчалик тўғри маълумот эканлигини билмайман. Аниқлаш лозим. Унгача бу борада сизга аниқ гап айта олмайман», - дейди Куман Mundo Deportivo нашрига.

Аввалроқ, «Барса» жамоа аъзоларига декабрь ва январь ойи учун маошни тўлай олмаётгани ҳақида хабар берилганди. 2020 йил якунларига кўра, клубнинг жами қарзлари миқдори 1,2 миллиард еврони ташкил этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар