O'zbek Ўзбекча
Италия Кубоги. «Интер» драматик тарзда ўтган дербида 90+8-дақиқадаги гол эвазига иродали ғалабага эришиб,  яримфиналга йўл олди
Чоршанба, 27 Январ
1808

Италия Кубогининг чоракфиналидан ўрин олган «Интер» ва «Милан» клублари ўртасидаги «қонли» дербида Антонио Конте жамоаси иродали ғалабага эришиб, яримфиналга йўл олди. Ибраҳимовичнинг голига Лукаку ва Эриксен жавоб беришди. Даниялик яримҳимоячи ғалаба тўпини 90+8-дақиқада киритди.

Ўйинда эътиборли вазиятлар кўп бўлди. Биринчи бўлим сўнгида Ибраҳимович ва Лукаку ўртасида келишмовчилик юзага келди ҳамда иееала ҳужумчига ҳам сариқ карточка кўрсатилди. Иккинчи бўлимда эса Златан иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Натижада камчиликда қолган «Милан» ўз дарвозасидан голлар ўтказиб юборди. 

«Интер» яримфиналда «Ювентус» — СПАЛ жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Италия Кубоги, 1/4 финал

Интер — Милан 2:1
26 январь, «Жузеппе Меацца»
Голлар: Лукаку (71, пенальти), Эриксен (90+8) — Ибраҳимович (31). 
Интер – Ҳанданович, Шкриньяр, де Врей, Коларов (Янг, 90), Дармиан (Ҳакими, 46), Видаль, Барелла, Перишич (Мартинес, 67), Брозович (Эриксен, 88), Санчес, Лукаку. 
Милан – Тэтэрушану, Далот, Кьер (Томори, 20), Тео, Романьоли, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 85), Мейте, Диас (Ребич, 60), Ибраҳимович, Леау (Крунич, 85).
Огоҳлантиришлар: Кьер (17), Ибраҳимович (45), Лукаку (45), Брозович (52), Ребич (64), Кессиэ (90+9), Ҳакими (90+10).
Четлатиш: Ибраҳимович (58).

Ўхшаш янгиликлар