O'zbek Ўзбекча
Эдегор «Реал»дан «Арсенал»га ўтди
Чоршанба, 27 Январ
4479

«Арсенал» клуби расмий сайти «Реал» яримҳимоячиси Мартин Эдегорни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Норвегиялик 22 ёшли яримҳимоячи Лондон клуби сафига ижара асосида келиб қўшилди. Мадрид жамоаси Эдегорни мавсум якунига қадар «Арсенал»га ижарага берди. Футболчи «канонирлар» либосида 11-рақам остида тўп суради.

Аввалроқ, «Реал» Мартиннинг ижараси орқали 2 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Эдегор жорий мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 7 ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар