O'zbek Ўзбекча
Артета: «Жамоам кўрсатган характер ёқди. Ғалабалар ишонч бағишлайди»
Чоршанба, 27 Январ
1310

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 20-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақиб олдинга чиққанида жуда хавфли жамоа. Улар босим ўтказиб, яхши ўйнашди. Аммо биз ҳам жуда кўп иш қилдик. Босимни келтириб чиқарадиган омилларни тўғри аниқладик. Баҳснинг айрим қисмларида тўлиқ устунлик қилдик, чиройли голлар урдик. Бу ерда ғалаба қозониш қийин. 

Ҳужумларни қуришда анча яхши ҳаракат қилдик ва ўзимизга муаммо туғдирмадик. Стандарт ввзиятдан гол ўтказиб юбордик, лекин менга жамоам кўрсатган характер ёқди. 

«Арсенал» аввал ҳам ҳаммасини тўғри қилаётганди, аммо ютқазавердик. Ғалабалар ишонч бағишлайди», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар