O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Манчестер Сити» меҳмонда «Вест Бромвич»ни «янчиб ташлади» ва пешқадамга айланди
Чоршанба, 27 Январ
5409

Англия чемпионатининг 20-турида  «Манчестер Сити» сафарда «Вест Бромвич» дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди ва барча турнирлар доирасида қаторасига 11-ғалабасига эришди. Гундўған дублга эришган бўлса, Канселу, Маҳрез ва Стерлинг ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. 

«Манчестер Сити» очколарини 41тага етказиб, 1-ўринга кўтарилди. «Вест Бромвич» 11 очко билан 19-поғонада қолди. 

АПЛ, 20-тур

Вест Бромвич — Манчестер Сити 0:5
26 январь, «Ҳоторнс»
Голлар: Гундўған (6, 30), Канселу (20), Маҳрез (45+2), Стерлинг (57).
Вест Бромвич – Жонстон, Ажайи, Ферлонг, О`Ши, Гиббс, Снодграсс (Филлипс, 59), Ливермор, Матеус Перейра, Сойерс, Робинсон (Бартли, 46), Грант (Робсон-Кану, 64). 
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Диаш, Канселу, Зинченко, Фоден (Торрес, 52), Гундўған (Лапорт, 52), Стерлинг, Родри, Маҳрез, Силва (Жезус, 60).

Ўхшаш янгиликлар