O'zbek Ўзбекча
«Абрамович – сабрли инсон эмас». Клопп Лэмпарднинг «Челси»дан истеъфога чиқарилишига муносабат билдирди
Чоршанба, 27 Январ
5742

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг истеъфога чиқарилгани ҳақида гапирди.

«Ўйлашимча, Лэмпардни истеъфога чиқариш қарорини қабул қилиш жуда оғир бўлган. «Челси»трансфер ойнасида жуда катта ҳажмдаги ишни бажарган ва бунинг натижасини кўриш учун вақт талаб этиларди. Чунки янги футболчилар мослашуви учун вақт керак бўлиши нормал ҳолат. Бундай пайтда истеъфо эълон қилиниши – жуда жиддий қадам бўлди. Жаноб Абрамович имконият беради, бироқ у дунёдаги энг сабрли инсон эмас. Фрэнк учун афсусдаман, бу унинг клуби эди», - дейди Клопп Liverpool Echo’га.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» душанба куни Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқариб, сешанба куни Томас Тухелни бош мураббий этиб тайинлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар