O'zbek Ўзбекча
«Турон» сербиялик яримҳимоячи билан шартнома имзолади
Сешанба, 26 Январ
3174

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клуби таркибни кучайтириш мақсадида трансферларни давом эттирмоқда, дея ёзади клуб расмий сайти.

Яйпан клуби бугун сербиялик тажрибали яримҳимоячи Синиша Бабич билан бир йиллик битимга имзо чекди. 29 ёшли футболчи бунгача Сербия ва Греция давлатларида тўп сурган.

Синиша Бабич ҳозирга қадар «Пролетер Новий Сад» (2012-2015), «Войводина» (2015-2017), «Радничкиниш» (2017-2018), «Крупа» (2018-2019), «Пролетер Новий Сад» (2019-2020) клублари сафида ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Турон» клуби бунгача Япониядан қайтган Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчи Фозил Мусаев билан шартнома имзолаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар