O'zbek Ўзбекча
«Нефтчи» сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Сешанба, 26 Январ
3028

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.  

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Нефтчи» бугун сербиялик Неманья Обрадович билан шартнома имзолаган. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов ушбу футболчини жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун таклиф этган.

31 ёшли Неманья Обрадович шу кунгача Сербия ёшлар жамоаси ҳамда Сербия, Финландия, Греция, Украина, Венгрия клубларида тўп сурган. 

Аввалроқ, жамоа сафига 33 ёшли сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич таклиф этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар