O'zbek Ўзбекча
Лионель Месси оиласи билан француз тилини ўрганишни бошлади
Сешанба, 26 Январ
7219

«Барселона» клуби етакчиси Лионель Месси оила аъзолари билан бирга француз тилини ўрганишга киришди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Нашрнинг қайд этишича, аргентиналик футболчи ва унинг рафиқаси француз тилини ўрганишни бошлагани футболчининг ёзда Парижга кўчиб ўтиши мумкинлиги билан боғлиқ. Мессининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь куни якунига етади ва футболчи «Барса»ни тарк этишини айтиб ўтган. 33 ёшли форвард учун «Пари Сен-Жермен» ва «Манчестер Сити» клублари даъвогарлик қилишмоқда.

Аввалроқ, «ПСЖ» форварди Неймар Месси билан яна бир жамоада тўп суришни орзу қилиши ҳақида айтиб ўтганди. 

Маълумот учун, Лионель Ла Лига жорий мавсумида 17 ўйинда 11та голга муаллифлик қилиб, «Барселона» билан 3-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар