O'zbek Ўзбекча
Пирло: «20та зарба бердик. Ўйин масаласини аввалроқ ҳал қилишимиз керак эди»
Душанба, 25 Январ
1628

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 19-туридан ўрин олган «Болонья»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Болонья» жуда яхши ҳужумлар қилди. Биз улар қолдирган майдондан максимал даражада фойдаланиш учун қўлимиздан келганини қилдик.

Моратанинг захирада қолдирилиши? Бошқа ҳужумчиларни ишлатишга қарор қилдик. Бизда бўш ҳудудлар жуда кўп эди, Моратанинг захирадан майдонга тушиб ёрдам беришини режалаштиргандик. 

Ҳар доим ўйинларда устунлик қилишни хоҳлаймиз. Бу – одатий ҳол. Бугун дарвоза томон 20та зарба бердик. Ўйин масаласини аввалроқ ҳал қилишимиз керак эди», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар