«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Шальке»га (4:0) қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа 34 ёшли футболчининг Бундеслигадаги «қуруқ ўйинлари» 197тага етди ва у ушбу кўрсаткич борасида мюнхенликларнинг собиқ посбони Оливер Каннинг рекордини (196) янгилади.
Маълумот учун, Нойер бу мавсумда Бундеслигада 18та ўйинда майдонга тушиб, 4 бор дарвозасидан тўп ўтказмади.