O'zbek Ўзбекча
Левандовски сафар ўйинларидаги голли cерия бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди
Душанба, 25 Январ
1054

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 18-турида «Шальке» (4:0) дарвозасига тўп киритди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, 32 ёшли польяк Бундеслигада қаторасига 8та сафар ўйинида гол уриб, рекорд ўрнатди. Бундеслига тарихида ҳеч бир футбочи меҳмондаги баҳсларда бундай муваффақиятли серия қайд этмаганди. 

Маълумот ўрнида, Левандовски чемпионатда 23та гол билан тўпурарлик қилмоқда. Кейинги ўринни 13та тўп билан «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланд эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар