O'zbek Ўзбекча
Ислом Рашидхонов «Локомотив»га ўтди
Душанба, 25 Январ
2430

Фаолиятининг асосий қисмини «Насаф»да ўтказган Ислом Рашидхонов бундан буён «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади, дея ёзади клуб матбуот хизмати. 

Яримҳимоячи «темирйўлчилар» сафига «Навбаҳор»дан келиб қўшилган. Ислом Рашидхонов фаолиятини Қаршининг «Насаф» клубида бошлаган. У 2016-2019 йиллар оралиғида қаршиликлар таркибида Ўзбекистон чемпионати доирасида 81 учрашувда майдонга тушган. Рашидхонов ўтган йилни «Навбаҳор» сафида ўтказиб, Суперлигада 22та беллашувда ҳаракат қилди.

Маълумот учун, «Локо» бунгача «Бунёдкор»дан Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов, Абдумавлон Абдужалилов, «Пахтакор»дан Жавоҳир Сиддиқов, Садриддин Абдуллаев, ОКМКдан Хуршид Мухторов сингари футболчилар билан шартнома имзолаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар