O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович: «Манжукич билан турли тилларда саломлашишга ҳаракат қилдим, лекин у кўп гапирадиганлар тоифасига кирмас экан»
Якшанба, 24 Январ
4191

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоанинг янги форварди Марио Манжукич ҳақида фикр билдирди. 

«Уни славян тилларидан бирида ва итальян тилида кутиб олишга ҳаракат қилдим, лекин у кўп гапирадиганлардан эмас. 

Мураббий ундан «Жамоага нимадир айтмоқчимисан?» деб сўради. Аммо у рад этди. 

У жуда жиддий ва бор эътиборини футболга қаратган. Унга, албатта, жой топилади», – дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар