O'zbek Ўзбекча
Бразилиядаги авиаҳалокатда 4 футболчи ҳалок бўлди
Якшанба, 24 Январ
5009

Бразилиянинг Порту-Насиунал шаҳри (Токантис штати) яқинида хусусий самолётнинг қулаши оқибатида 6 киши, жумладан 4 футболчи ҳалок бўлди. 

Самолётда учувчидан ташқари Бразилиянинг 4-дивизионида иштирок этувчи “Палмас” клубининг президенти ва 4 футболчиси бўлган. 

Самолёт ҳавога кўтарилиши биланоқ учиш-қўниш йўлаги яқинида қулаган.

“Палмас” ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. 25 январда клуб меҳмонда “Вила-Нова” клубига қарши ўйин ўтказиши керак бўлган. Рақиб жамоа ўз ҳамдардлигини билдирган ва учрашувнинг бошқа санага кўчирилишига розилик берган. 

“Палмас” клуби аъзолари

2016 йил Колумбияда Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби аъзолари бўлган самолёт ҳалокатга учраганди. Ўшанда фожиа оқибатида самолётда бўлган 77 кишидан 6 кишигина тирик қолган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар