O'zbek Ўзбекча
Роналду Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди
Шанба, 23 Январ
23355

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонини сайёҳлик салоҳиятини реклама қилишдан бош тортди, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Манбанинг ёзишича, португалиялик футболчига Саудия Арабистонидаги туристик масканларни реклама қилиш ва бу мамлакатда бўлиб қайтиш учун 6 миллион евро реклама шартномаси таклиф қилинган, бироқ Роналду бу таклифни рад этган.

Қайд этилишича, Роналдудан ташқари Лионель Мессига ҳам шундай таклиф берилган, аргентиналик футболчи ҳали бу борада ўз жавобини бергани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар