O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. Голларга бой ўтган «Боруссия»лар тўқнашувида «Гладбах» устун келди
Шанба, 23 Январ
4463

Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Боруссия» М ўз уйида Дортмунднинг «Боруссия»сини қабул қилди. Жанговар руҳда кечган голларга бой ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди. Эльведи ва Ҳоланд дублга эришди, Бенсебаини ва Тюрамнинг голлари эса вазиятни «Гладбах» томонга оғдирди. 

«Гладбах» очколарини 31тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. 29 очкога эга Дортмунд жамоаси 5-поғонага тушди. 

Бундеслига, 18-тур

Боруссия М — Боруссия Д 4:2
22 январь, «Боруссия Парк»
Голлар: Эльведи (11, 32), Бенсебаини (49), Тюрам (78) — Ҳоланд (22, 28).
Боруссия М – Зоммер, Лайнер, Гинтер, Эльведи, Закария (Ҳеррманн, 84), Бенсебаини, Штиндль (Вольф, 71), Крамер, Нойҳаус, Ҳофманн (Тюрам, 65), Плеа (Эмболо, 70). 
Боруссия Д – Бюрки, Морей (Тиггес, 87), Ҳуммельс, Аканжи, Геррейру, Жан, Брандт, Санчо, Беллингем (Мукоко, 79), Ройс (Рейна, 71), Ҳоланд.

Ўхшаш янгиликлар