O'zbek Ўзбекча
«У ўзимизга ҳам керак». «Женоа» президенти «Ювентус»нинг Шомуродовга қизиқаётганига муносабат билдирди
Жума, 22 Январ
19073

«Женоа» клуби президенти Энрико Прециози «Ювентус» клубининг генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Шомуродовни жамоамизда олиб қолмоқчиман. У ўзимизга ҳам керак. Элдор - «Женоа» футболчиси, у клубга ҳали яқинда келди. Қолаверса, «Ювентус» Шомуродов масаласида бизга мурожаат қилгани йўқ. 

А Серия турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқсак, ҳозир футболчимизни бошқа клубга сотиш ҳақида гапиришнинг мавриди эмас», - дея Прециозининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, ўзбекистонлик 25 ёшли форвард А Серия жорий мавсумида 12 ўйинда майдонга тушиб 2та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилган. «Женоа» клуби А Серия 18-туридан кейин 15 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар