O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Кавани – биз қидирган ва хоҳлаган форвард»
Жума, 22 Январ
3099

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кавани – биз жарима майдончаси ичида кўришни истаган марказий форвард. Унинг ҳаракатлари ҳайрон қолдиради, ҳамма ундан ўрганиши керак. 

У баъзида қанотга ўтса, жаҳлим чиқади. Чунки уни жарима майдончасида кўришни хоҳлайман. Баъзан ундан камроқ югуришни сўрашингиз керак.

Биз айнан Каванидек ҳужумчини қидиргандик. У Рэшфорд, Марсьяль ва Гринвудни мукаммал равишда тўлдиради», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Yahoo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар