O'zbek Ўзбекча
Испания Кубоги. 2та фойдаланилмаган пенальти, қўшимча бўлимлардаги голлар. «Барса» 3-дивизион жамоаси тўсиғидан ўтди
Жума, 22 Январ
7417

Испания Кубогининг 1/16 финалида «Барселона» ўтган босқичда «Атлетико»ни турнирдан чиқариб юборган 3-дивизион жамоаси «Корнелья» билан баҳс юритиб, қўшимча бўлимларда Дембеле ва Брэйтуэйт томонидан киритилган тўплар эвазига кейинги босқичга йўл олди. Эътиборлиси, каталонияликлар асосий вақтда икки марта пенальтидан фойдалана олишмади.

Яна бир беллашувда «Атлетик» Б қўшимча дақиқаларда гол уриб, «Ибица»дан устун келди.

Испания Кубоги, 1/16 финал 

Корнелья — Барселона 0:2
Голлар: Дембеле (92), Брэйтуэйт (120+1). 
Амалга оширилмаган пенальтилар: Пьянич (39), Дембеле (80).
Корнелья – Хуан, Maркет (Чики, 68), Эстельес, Морено, Онтиверос (Кармона, 68), Медина, Дорка, Мартин, Гусман, Преса (Сан Марти, 84), Гила (Пла, 97). 
Барселона – Нето, Мингеса, Фирпо, Араухо, Лангле, Пуч (Дембеле, 46), Пьянич, Курума (Бускетс, 74), Тринкау (Педри, 74), Гризманн (де ла Фуэнте, 101), Брэйтуэйт.
Четлатиш: Эстельес (118).

Ибица — Атлетик Б 1:2
Голлар: Перес Матео (12) — Гарсия (52),  Нуньес (90+1).

Ўхшаш янгиликлар