O'zbek Ўзбекча
Де Брюйне камида 2 ҳафтага сафдан чиқди 
Жума, 22 Январ
1696

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (2:0) қарши қолдирилган баҳсда сон мушакларидан жароҳат олди.

Het Nieuwsblad'нинг ёзишича, бельгиялик 29 ёшли футболчи камида икки ҳафтага сафдан чиқди ва у «Вест Бромвич», «Шеффилд Юнайтед», «Бёрнли»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Унинг 7 февраль кунги «Ливерпуль» билан баҳсда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида.

Де Брюйне бу мавсумда АПЛда 17та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар