O'zbek Ўзбекча
АПЛда сенсация. «Ливерпуль»нинг «Энфилд»даги 68 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига «Бёрнли» нуқта қўйди
Жума, 22 Январ
7561

Англия чемпионатининг 18-турида «Ливерпуль» кутилмаганда ўз майдонида «Бёрнли»га ютқазиб қўйди ва натижада мерсисайдликларнинг Премьер-лига доирасида уй ўйинларидаги 68 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси барҳам топди. Клопп жамоаси «Энфилд»да сўнгги бор 2017 йили «Кристал Пэлас»га (1:2) мағлуб бўлганди.

«Ливерпуль» 34 очко билан 4-ўринда қолди, «Бёрнли» 19 очко билан 16-поғонага кўтарилди. 

АПЛ, 18-тур

Ливерпуль — Бёрнли 0:1
21 январь, «Энфилд»
Гол: Барнс (83, пенальти).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Фабиньо, Тиаго, Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 57), Шакири (Минамино, 84), Вейналдум, Мане, Ориги (Салоҳ, 57). 
Бернли – Поуп, Ми, Лоутон, Тэйлор (Питерс, 49), Тарковски, Вествуд, Брэйди (Гудмундссон, 65), Браунҳилл, Макнил, Вуд, Барнс.
Огоҳлантиришлар: Барнс (39), Фабиньо (45), Матип (87).

Ўхшаш янгиликлар