O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Чемпионлик ҳақида ўйламаймиз. Бу – олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган мавсум»
Пайшанба, 21 Январ
1996

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 18-туридан ўрин олган «Фулҳэм»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинни ёмон бошладик, аммо ўтказиб юборилган голдан кейин ажойиб ўйнадик. Уйғонишимиз керак эди.

Погба ажойиб гол урди. Бизда ўйин натижасини эртароқ ҳал қилиш учун кўплаб имкониятлар бор эди. Табиийки, бир тўп фарқи сақланиб турса, томоғингизда шиш пайдо бўлади.

Погба ҳақиқатан ҳам ўзини кўрсатди. У яримҳимоя марказида ҳам, қанотда ҳам ўйнаши мумкин. Бу унинг ишида жуда муҳимдир. 

Албатта, ярим мавсумни ортда қолдирганимиз ва жадвалнинг юқорисида эканлигимизни ҳисобга олиб, чемпионлик учун имкониятларимиз ҳақида гапиришади. Аммо биз бу ҳақда ўйламаймиз. Ўйиндан ўйинга ўтишимиз керак. Бу – олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган мавсум», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради BT Sport.

Маълумот ўрнида, «МЮ» 40 очко билан тунир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар