O'zbek Ўзбекча
«Спартак» Александр Кокорин «Фиорентина»га ўтганини эълон қилди
Пайшанба, 21 Январ
2370

Москванинг «Спартак» клуби ҳужумчи Александр Кокориннинг трансфери масаласида «Фиорентина» билан келишувга эришилганини эълон қилди.

«Спартак» ва «Фиорентина» Александр Кокорин трансфери борасида келишувга эришди. Саша,  А Серияда омад!» — дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, россиялик ҳужумчининг Италия клубига трансфери 5 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди. Россиялик ҳужумчининг Флоренциядаги йиллик маоши 1,7 миллион еврони ташкил этади. Кокорин Москва клубида йиллик 5 миллион евро маош олган.

Маълумот учун, Кокорин ёзги трансфер ойнасида «Спартак»ка ўтганди. 29 ёшли форвард жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида 8 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар