O'zbek Ўзбекча
Роналду ва Моратанинг голлари «Ювентус»ни 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айлантирди 
Пайшанба, 21 Январ
2480

Италиянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» ва мамлакат кубоги соҳиби «Наполи» ўртасидаги Суперкубок баҳсида туринликлар зафар қучишди. 

Криштиану Роналду ва Альваро Моратанинг голлари «Ювентус»ни 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айлантирди. Жамоа бош мураббийи Андреа Пирло эса мураббийлик фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. 

Италия Суперкубоги

Ювентус — Наполи 2:0
20 январь, «Мапей»
Гол: Роналду (64), Мората (90+6).
Амалга оширилмаган пенальти: Инсинье (79).
Ювентус – Шченсни, Кьеллини, Бонуччи, Данило, Куадрадо, Артур, Бентанкур (Рабьо, 84), Кулусевски (Мората, 84), Маккенни, Кьеза (Бернардески, 46), Роналду. 
Наполи – Оспина, Мариу Руй (Политано, 84), Кулибали, Манолас, Ди Лоренцо, Зелиньски, Бакайоко (Элмаз, 67), Лосано, Демме (Льоренте, 84), Инсинье, Петанья (Мертенс, 72).
Огоҳлантиришлар: Роналду (74), Зелиньски (89).

Ўхшаш янгиликлар